Ўзбекистон | 10:00
400
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«Ўзбекинвест» ва SACЕ экспорт суғуртаси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

2026 йил 23–24 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Италия – Марказий Осиё – Озарбойжон» форматидаги Халқаро агро-бизнес форуми доирасида «Ўзбекинвест» суғурта компанияси раҳбарияти Италия Экспорт-кредит агентлиги — SАCЕ президенти Гуглиелмо Пиcчи билан учрашув ўтказди. Мазкур музокаралар 2025 йил 26 май куни Рим шаҳрида томонлар ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишувларини ривожлантиришнинг мантиқий давоми бўлди.

Фото: Ўзбекинвест

Музокаралар якунида «Ўзбекинвест» ва SАCЕ ўртасида мулоқотни давом эттириш ҳамда ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа турдаги хомашёни қайта ишлашга ихтисослашган замонавий корхоналарни ташкил этишга қаратилган лойиҳаларни биргаликда суғурталаш масалалари кўриб чиқилди. Ушбу лойиҳалар экспорт салоҳиятини ошириш, ички бозорни тўлдириш ва илғор италян технологиялари асосида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

Томонлар, шунингдек, миллий экспортёрларни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Италия Республикаси ўртасида ўзаро савдони рағбатлантиришга қаратилган икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Экспорт маҳсулотлари, технологиялар, ускуналар ва хизматларни илгари суришга кўмаклашиш, шунингдек ташқи савдо операцияларини суғурталашнинг самарали механизмларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар экспортёрларга тўловни кечиктириш шарти билан амалга ошириладиган етказиб беришларда суғурта қопламасини тақдим этиш муҳимлигини таъкидладилар. Бу эса тижорат ва сиёсий рискларни камайтириш ҳамда миллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.

Учрашув давомида кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш имкониятлари, жумладан тадбиркорларнинг халқаро савдодаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилувчи молиявий ва суғурта инструментларини ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Алоҳида қайд этилдики, ўзбек томони Италия илғор технологияларини Ўзбекистонга экспорт қилиш билан боғлиқ суғурта шартномалари доирасида SАCЕ рискларини қайта суғурталашда иштирок этишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси корхоналари — контрагентлар тўғрисида зарур ахборотни тақдим этишга тайёрлигини билдирди. Бу эса экспорт-импорт операцияларининг шаффофлиги ва ишончлилигини янада оширишга хизмат қилади.

Маълумот учун: «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ 2025 йил якунларига кўра миллий экспортёрларнинг иқтисодий манфаатларини сиёсий ва тижорат рискларидан 3,3 млрд АҚШ долларидан ортиқ миқдорда комплекс суғурта ҳимояси билан таъминлади, бу эса Ўзбекистон Республикасининг хомашё бўлмаган экспортининг 34 фоизини ташкил этади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид