Карантиндан қочган уч фуқаро камида 18 кишининг ҳаётини хавф остига қўйган – ИИВ
Ўзбекистонда карантин зонасидан қочиб кетгани учун устидан жиноий иш очилган 3 фуқаронинг 18 нафар оила аъзоси карантинга жойлаштирилди.
Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати бошлиғи Шоҳруҳ Ғиёсовга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Ҳозирда карантин тартибини қасддан бузгани учун жиноят иши қўзғатилган сурхондарёлик А.Ашуровнинг қилмиши оқибатида, у мулоқот қилган 8 нафар оила аъзолари, яшаш манзили бўйича тиббий карантинга олинишига мажбур бўлинган.
Худди шундай, Тошкент вилояти Паркент туманида яшовчи Т.Эшовнинг беписандлиги 6 нафар оила аъзоларини карантинга олинишига сабаб бўлган.
Бухоролик Ш.Равшанов эса, ўзининг ақлсиз қилмиши оқибатида 4 нафар оила аъзоларини карантинга олинишига сабабчи бўлган.
Ушбу фуқаролар тиббий карантинни бузишлари оқибатида нафақат ўзларининг, балки оила аъзоларининг ҳам ҳаётини хавф остига қўйдилар.
Шунинг учун, карантинда сақланаётган барча фуқароларимизни огоҳлантирамиз: карантин қоидаларига жиддий муносабатда бўлинг. Ўйламасдан қилган ҳаракатингиз нафақат ўзингизни, балки атрофдагиларингизни ҳаётига хавф туғдириши мумкин. Ҳар бирингизга ҳудудий профилактика инспекторлари бириктирилган. Уларнинг талабларига қатъий амал қилинг. Уйингизни ёки тиббиёт масканини асло тарк этманг. Улар ҳақиқатдан ҳам сизнинг хавфсизлигингиз учун ишда қолмоқдалар.
Каратиндан ташқари бўлган фуқароларимизни ҳам огоҳлантирамиз, жиддий заруратсиз кўчага чиқманг. Кўчага чиққан тақдирингизда тиббий ниқоблардан фойдаланинг», – деди ИИВ Ахборот хизмати раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, 23 март кунидан эътиборан бутун мамлакат бўйлаб тиббий ниқобсиз ҳаракатланиш тақиқланди. 25 мартдан кўчага ниқобсиз чиққан фуқаролар жаримага тортилади.
Карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Мавзуга оид
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
12:01 / 23.07.2024