Жамият | 14:02 / 14.01.2019
11657
2 дақиқада ўқилади

Наманган вилояти бўйлаб 78 км.лик масофада “Ватанпарварлик автоюриши” 62000 дан зиёд фуқаролар кузатувида... 

Наманганда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Ватанпарварлик автоюриши” тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилояти кенгаши томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур кўргазмали автоюриш аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилишнинг ўзига хос оммавий воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этади.  

Шаҳар ва туманлар марказий кўчалари бўйлаб, давлатимиз байроғи, чуқур мазмун ва маъно мужассам шиорлар билан безатилган автокарвоннинг ўтишини минглаб юртдошларимиз ҳавас билан кузатиб қолдилар.  

Наманган вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган “Автокарвоннинг ҳаракатланиш йўналиши харитаси” га кўра навбатдаги ватанпарварлик автоюриши иштирокчилари карвони Наманган автомобиль мактабининг саф майдонидан чиқиб, вилоят марказидаги Хотира хиёбонига келди ва Мотамсаро она ёдгорлиги пойига гуллар қўйилди. Сўнгра автокарвон Наманган, Мингбулоқ, Тўрақўрғон туманлари томон йўл олди. Мазкур туманлардаги Болалар мусиқа ва санъат мактаблари, маҳаллий ҳокимликлар мажлислар залида ватанпарварлик руҳидаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

 Тадбирларда туман ҳокимлари ва ўринбосарлари, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбарияти, тарихчи олимлар, Мудофаа вазирлиги фахрийлар кенгаши аъзолари, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, Қуролли Кучлар ва “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактабида тайёргарликдан ўтаётган чақирилувчилар иштирок этди.  

“Ватанпарварлик автоюриши” маънавий-маърифий тадбирида умумий босиб ўтилган масофа 78 км.ни ташкил қилиб, шу масофа орасида шаҳар ва туманлардан 62 минг нафардан зиёд фуқаролар кўзларида завқ, юракларида ҳаяжон билан байроқлари ҳилпираб бораётган автоуловларни кузатишди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид