Иқтисодиёт | 13:45 / 05.02.2025
8251
1 дақиқада ўқилади

Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия қандай тўланади?

Пенсионер Ўзбекистондан ташқарига чиқиб, 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида мамлакатга қайтиб келмаганида пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади. Фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг олинмай қолган ойлардаги пенсиясининг максимум 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

Фото: Kun.uz

Пенсионер Ўзбекистондан ташқарига чиқиб, 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида мамлакатга қайтиб келмаганида пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати маълум қилди.

«Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ бугунги кунда:

  • пенсионер Ўзбекистондан ташқарига чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистонга қайтиб келмаганида пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади;
  • бунда вақтинча тўхтатилган пенсияни тўлаш пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг қайта тикланади.
  • фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг олинмай қолган ойлардаги пенсиясининг 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

Пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.  

Тайёрлаган:  Достон Аҳроров

Мавзуга оид