Ўзбекистон | 09:46 / 01.10.2018
10232
1 дақиқада ўқилади

Мирзиёев Ҳиндистонни дунёдаги энг катта демократия деб атади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонни дунёдаги энг катта демократия деб атади, у билан ўзбек халқи тарихий алоқаларга эга эканлигини таъкидлади.

«Мен меҳмондўст Ҳиндистон заминида бўлиб турганимдан жуда хурсандман. Ҳар бир ўзбекистонликнинг қалбида Ҳиндистон алоҳида ўринга эга. Бизнинг халқларни тарихий алоқалар, ўхшаш урф-одатлар, маънавий ва маданий дунёнинг яқинлиги боғлаб туради. Биз учун Ҳиндистон - эзгулик ва бағрикенглик нурини таратиб турувчи буюк цивилизация. Бу дунёдаги энг катта демократия», - деди Мирзиёев.

«Кеча Аграга ташриф буюриб, мен ва бизнинг делегация нақадар ўзаро яқин эканимиз, Ҳиндистон ҳамда Ўзбекистон ўртасида кўплаб алоқалар ва анъаналар борлигига яна бир бор амин бўлдик», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтганди. 

 

Мавзуга оид