Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
Қатновлар ҳафтада икки маротаба, душанба ва жума кунлари бажарилади.
Фото: Транспорт вазирлиги
2026 йил 23 февралдан «Uzautotrans service» корхонаси Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида автобус қатновини бошлайди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.
Қатновлар ҳафтада икки маротаба, душанба ва жума кунлари бажарилади.
Тошкент – Санкт-Петербург йўналиши бўйича биринчи рейс 23 феврал куни соат 17:00 да «Тошкент» автовокзалидан жўнайди. Чипта нархи 1 млн 200 минг сўм.
Санкт-Петербург автовокзалигача бўлган йўлда оралиқ тўхташ Москва шаҳри «Новоясеневская» автовокзалида амалга оширилади.
Тошкентга қайтиш рейслари ҳам ҳафтанинг душанба ва жума кунлари бажарилади. Автобуслар Санкт-Петербург автовокзалидан маҳаллий вақт билан соат 17:00 да жўнайди.