Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бир йилда 638та кўп қаватли уй қурилади
Узоқ йиллар давомида Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлар қурилмаган. Оқибатда аҳоли орасида уй-жойга бўлган эҳтиёж ортиб кетган.
Президент ташаббуси билан 2017 йилдан бошлаб мамлакатнинг барча шаҳарларида турар-жойга муҳтож оилалар учун арзон ва ҳар томонлама қулай уй-жойлар қуриш бошланди. Жумладан, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтган йили 102та кўп қаватли арзон уйлар қурилиб, 4 минг 88та оила ўз уйига эга бўлди.

Жорий йилда Тошкент шаҳрида 28 минг хонадонли 638 та кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Уларнинг 334таси арзон уй-жойлар бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўпдир.
Жумладан, Сергели тумани “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида чет эллик инвесторлар иштирокида 72та 7 қаватли уй қурилиши бошланган.
Президент Шавкат Мирзиёев мазкур уйлар лойиҳаси билан танишди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
«Тошкентда ҳеч қачон бир йилда 638та кўп қаватли уй қурмаганмиз. Битта мавзеда 72та 7 қаватли уй режалаштирмаганмиз. Бу пойтахтимиздаги бунёдкорлик, халқимиз талабини қондириш йўлидаги ишларимиз миқёсидан бир далолат. Тасаввур қилинглар, бу уйлар қанча одамларга ишонч, қанча оилаларга файз-барака олиб келади» деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари уйлар қуришнинг замонавий ютуқларини ўзлаштириш, бундай уйларни бошқа жойларда ҳам лойиҳалаштириш бўйича топшириқлар берди.




Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ер усти метросининг биринчи босқичи қачон ишга туширилиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
12:48
“Яхши фойда бўлмаса, ташлаб кетадиганлардан эмасмиз” – Германия элчиси
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
12:11 / 15.05.2026