Ўзбекистон | 10:23 / 14.07.2021
38175
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус ва пневмония: Ўзбекистонда кунлик беморлар сони 800 нафарга етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони қарийб 500 нафарга етгани, пневмония қайд этилганлар сони эса 300 нафардан ошгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 13 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 117409 (+491) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 40 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 32 нафари Андижон вилоятида,
- 21 нафари Бухоро вилоятида,
- 52 нафари Жиззах вилоятида,
- 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 12 нафари Навоий вилоятида,
- 45 нафари Наманган вилоятида,
- 32 нафари Самарқанд вилоятида,
- 20 нафари Сирдарё вилоятида,
- 31 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 29 нафари Фарғона вилоятида,
- 10 нафари Хоразм вилоятида,
- 57 нафари Тошкент вилоятида,
- 93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 319 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 67 нафар,
- Бухоро вилоятида 19 нафар,
- Жиззах вилоятида 99 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
- Навоий вилоятида 12 нафар,
- Наманган вилоятида 45 нафар,
- Сирдарё вилоятида 28 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 74 нафар,
- Фарғона вилоятида 48 нафар,
- Хоразм вилоятида 20 нафар,
- Тошкент вилоятида 37 нафар,
- Тошкент шаҳрида 61 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 112546 (+528) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 781 нафарни ташкил қилди.
Мавзуга оид
16:38 / 03.12.2023
Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
18:55 / 27.11.2023
Хитойда болалар пневмонияси билан боғлиқ вазият оғир эмас – ЖССТ
18:31 / 23.11.2023
Тошкентда ЎРВИ тарқалиши кучайди. Вазир масъулларга шошилинч топшириқлар берди
11:40 / 13.12.2022