Ўзбекистон | 09:28 / 16.07.2021
2790
1 дақиқада ўқилади

Чимбой ва Тахтакўпирда янги масжидлар фойдаланишга топширилди

Чимбой туманида «Хан» жоме масжиди фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, масжид 1000 нафар одамга мўлжалланган. Шунингдек, Тахтакўпир туманида Айимбет Эшон масжиди ҳам қуриб битказилди. Масжидда бугун биринчи марта Жума намози ўқилади.

Шу билан бирга, Нукус туманидаги "Қирантав" ОФЙ ҳудудида «Имаматдин Эшон» масжиди янгидан бунёд этилмоқда. Масжид 700 намозхонга мўлжалланган. Қурилиш ишлари «Шўртанбай» маҳалласи аҳли ва маҳаллий ҳомийлар маблағлари эвазига бошланган. Ҳозирда масжидга ғишт териш ишлари олиб борилмоқда. «Имаматдин Эшон» масжидининг аввалги биноси 120 ўринга мўлжалланган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Нукус шаҳрининг «Саманбай» МФЙ ҳудудида 120 нафар намозхонга мўлжалланган масжид қурилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Мавзуга оид