Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Нукусдаги маҳаллада сув тозалаш иншоотини бориб кўрди
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нукус шаҳридаги Жекетерек маҳалласида тўлиқ модернизация қилинган ва кенгайтирилган сув тозалаш иншоотини бориб кўрди.
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Ушбу иншоот ичимлик сувининг сифатини сезиларли даражада яхшилаш имконини беради. Шунингдек, сув хўжалиги, ичимлик ва оқова сув соҳаларида амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар тақдимоти билан ҳам танишилди.

Аҳоли саломатлиги муҳофазаси — доим комплекс ёндашувни талаб этади ва бунда сифатли озиқ-овқат, мусаффо ҳаво, тоза сув муҳим омил ҳисобланади. Янги сув тозалаш иншооти 71 та маҳаллага, яъни қарийб 350 минг нафар аҳолига ҳамда мактаб ва шифохона каби ижтимоий соҳа объектларига тоза сув етказиб бериш имконини яратади.


Лойиҳа Республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиб, ўзбекистонлик муҳандислар томонидан амалга оширилди.





Мавзуга оид
15:03 / 20.12.2025
Саида Мирзиёева “Сеҳрландия” мултфилми ҳақида: “Бу – биринчи қадам”
20:18 / 19.12.2025
Саида Мирзиёева Walt Disney компанияси вице-президенти билан учрашди
11:51 / 18.12.2025
"Бу — бирламчи тиббий хизмат тизимидаги катта муаммоларнинг акси" - Саида Мирзиёева Ургутдаги оилавий поликлиникада бўлди
10:11 / 18.12.2025