Андижонда светофор тўсинига чиқиб, вилоят ҳокимини чақириб беришларини талаб қилган фуқаро 15 суткага қамалди
Андижон шаҳрида ноқонуний қурган уйи бузилишга тушган 42 ёшли эркак светофор тўсинига чиқиб, вилоят ҳокимини чақириб беришларини талаб қилди. Шифокор хулосасига кўра, у маст ҳолда бўлган. Эндиликда фуқаро 15 суткани панжара ортида ўтказади.
Kun.uz'га маълум бўлишича, воқеа 6 июнь куни соат 10:00 атрофида, Андижон шаҳрининг Амир Темур ва Бобур шох кўчалари кесишган чоррада рўй берган.
Суд қарорида баён қилинишича, О.Р. маст ҳолда светофорнинг темир устунига чиқиб олиб, жамоат жойида ниқобсиз юриб, уятли сўзлар билан сўкинган; вилоят ҳокимини чақириб беришларини талаб қилиб, акс ҳолда ўз жонига қасд қилишини айтган.
Шу куннинг ўзида маъмурий ишлар бўйича Андижон вилоят судида суд мажлиси ўтказилган ва унда судланувчи айбига иқрор бўлган.
О.Р.нинг сўзларига кўра, у ҳокимлик вакиллари 15 кун аввал келиб, Андижон шаҳар Саноат МФЙда ноқонуний қуриб олган уйи бузилишга тушишини айтганидан кейин шундай йўл тутган.
Маълум бўлишича, чорраҳадаги светофорнинг устунига чиқиб олган фуқаро ИИБ ходимларининг пастга тушиш талабига бўйсунмаган. Маълум вақт ўтгач, Миллий гвардия ва ФВВ ходимлари ҳам етиб келиб, қутқарув сеткасини ёзишган ва у сакраб пастга тушган.
Шундан сўнг О.Р. тиббий кўрикдан ўтказиш учун олиб борилган ва шифокор унинг маст экани ҳақида хулоса берган.
Суд қарори билан, судланувчига МЖтКнинг 183-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси, 54-модда 1-қисми билан БҲМнинг 2 баравари миқдорида (446 минг сўм) жарима ва 194-модда 1-қисми билан БҲМнинг 1 баравари миқдорида (223 минг сўм) жарима жазолари тайинланган.
Суд О.Р. вақтинча ишсизлиги, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди борлиги ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, уни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилишидан озод қилган.
Мавзуга оид
22:45 / 19.11.2024
Маданий мерос агентлиги Андижондаги Бобур ҳайкалини кўчириш бўйича тарқалган хабарларга муносабат билдирди
10:40 / 19.11.2024
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
11:09 / 08.11.2024