Ўзбекистон | 17:01 / 26.01.2021
16638
1 дақиқада ўқилади

ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориши тизимидан босқичма-босқич воз кечилади

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021 йилда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида амалга оширилиши кўзланган истиқболли режалар тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, бугунги кун талабларини, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, хизмат олиб бориш учун қулай, замонавий ва ихчам бўлган, йўл-патруль хизмати ходимларининг фарқловчи белгилари тақилган янги хизмат кийим-бош намуналари синовдан муваффақиятли ўтган тақдирда республикадаги барча ЙПХ ходимларини янги намунадаги кийим-бош билан таъминлаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориши тизимидан босқичма-босқич воз кечиш мўлжалланмоқда.

Бунда ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патруль автомобилларида хизмат олиб боришини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Мавзуга оид