Ўзбекистон | 21:18 / 29.02.2020
33630
1 дақиқада ўқилади

Қоракўл туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 29 февраль куни Қоракўл тумани фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов, Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев ҳам иштирок этган.

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги

Қоракўл туман ҳокимлигининг ахборот хизмати томонидан берилган хабарга кўра, йиғилиш давомида Бухоро вилоят ҳокими Карим Камолов чиқиш қилиб, туман ҳокими Ҳусниддин Ғойировнинг ўз аризасига асосан Қоракўл тумани ҳокими лавозимидан озод қилинганлиги тўғрисида қарорни ўқиб эшиттирган.

Бухоро вилоят ҳокимининг қарорига асосан, шу кунгача Олот туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Шерали Саломов Қоракўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Шерали Саломов / Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги

Сўзга чиққан Қаҳрамон Қуронбоев охирги йилларда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш одимларига тўхталиб, туманнинг собиқ ҳокими Шерали Саломовнинг фаолиятига омадлар тилаган. 

Мавзуга оид