Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги давлат музейи ташкил этилади
Фото: Norma.uz
Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 йилдаги 1003-сон «Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб ёзмоқда Norma.uz.
У Тошкент шаҳрида Ўзбекистон амалий санъат музейи негизида ташкил этилади. 2017–2019 йилларда музей биноси реконструкция қилинади, шунингдек, янги кўргазма зали ва маъмурий бино қурилиб, ободонлаштирилади ва жиҳозланади.
Ишларга 2017–2018 йиллар мобайнида «Асака» АТБ ва АТ «Алоқа-банк» томонидан тенг улушларда жами 12 млрд сўм миқдорда ҳомийлик асосида маблағлар ажратилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан фуқароларнинг бузишга тушган уйларига компенсация тўланади.
Музей фаолиятининг асосий йўналишлари:
• амалий санъат ва миллий ҳунармандчиликнинг бугунги кунгача сақланиб қолган ўзига хос мактабларининг анъаналари ҳамда амалий санъат ва ҳунармандчилик асарларини асраш, халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, илмий ўрганиш ҳамда келажак авлодга етказиш;
• халқимизнинг амалий санъат ва миллий ҳунармандчилик тарихи ҳамда бой маданий меросини, унинг инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш;
• мамлакатимизнинг маданият, санъат ва бошқа соҳаларда эришилган ютуқларини кенг тарғиб қилишга қаратилган музей экспозицияларини ташкил этиш;
• халқимизнинг маданий бойлиги ҳисобланган музей ашёлари ва музей коллекцияларини асраб-авайлаш, ўрганиш, бойитиб бориш, намойиш этиш, дунё жамоатчилигига танитиш ва тарғиб этиш;
• ноёб экспонатларни намойиш этиш орқали фуқароларда, айниқса ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ғурур ва ифтихор туйғуларини тарбиялаш ва кучайтириш;
• музей ашёлари ва музей коллекцияларини илмий тадқиқ қилиш ишларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини эълон қилиб бориш.
Республика бюджети, пуллик хизматлардан тушадиган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар музейни сақлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбалари этиб белгиланди.
Пойтахт ҳокимлиги ва Маданият вазирлигига тегишли топшириқлар берилди, шунингдек қатор ташкилий масалалар ҳал этилди.
Ҳужжат 23.12.2017 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
07:30 / 03.11.2025
Мисрда бир цивилизация тарихи учун бағишланган дунёдаги энг йирик музей қурилди
18:28 / 22.10.2025
Францияда Луврдан кейин яна бир музейда ўғрилик содир бўлди
18:01 / 06.09.2025
Вазирликларга «юқоридан» кўрсатма кутмасдан қарор қабул қилишга рухсат берилади
12:35 / 26.08.2025