Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет эл саёҳатига чиқаётган ўзбекистонликлар сони ўсиши секинлашди
2026 йилнинг дастлабки икки ойида 1 млн 82 минг нафар ўзбекистонлик саёҳат мақсадида хорижга чиқди. Бу – ўтган йилнинг мос давридан 49,3 минг кишига ёки 4,8 фоизга кўп. Таққослаш учун, 2025 йил январ-феврал ойларидаги ўсиш 21,4 фоиз бўлганди.
Фото: Freepik
2026 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистоннинг 1 081 612 нафар фуқароси туристик мақсадда чет элга сафар қилди.
Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 49,3 минг нафарга ёки 4,8 фоизга кўп, дея хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Ўсиш бир йил олдингидан кескин секинлашганини кўриш мумкин. 2025 йилнинг январ-феврал ойларида 1 032,2 минг нафар ўзбекистонлик чет элга сайёҳат мақсадида чиққан ва бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 21,4 фоизга юқори эди.
2026 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган ТОП-10 давлат (қавс ичида 2025 йилнинг мос давридаги кўрсаткич):
- Қирғиз Республикаси – 426 421 нафар (422 572 нафар);
- Тожикистон – 179 390 нафар (193 348 нафар);
- Қозоғистон – 166 017 нафар (154 716 нафар);
- Саудия Арабистони – 115 350 нафар (81 173 нафар);
- Россия – 62 054 нафар (48 029 нафар);
- Туркия – 34 634 нафар (33 039 нафар);
- БАА – 26 449 нафар (31 787 нафар);
- Таиланд – 10 946 нафар (10 803 нафар);
- Хитой – 8 890 нафар;
- Миср – 8 872 нафар (11 078 нафар).
2025 йил январ-феврал ойларида ТОП-10таликда бўлган Виетнам (7 876 нафар) рўйхатни тарк этган, унинг ўрнини бу йил Хитой (8 890 нафар) эгаллаган.
Мавзуга оид
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
20:03 / 26.03.2026
Наманганда 150 млн долларлик туристик мажмуа қурилади
09:23 / 26.03.2026