Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
Бекободда ИИБ ходими машинасида уриб кетиб, сувга ташлаб юборган фуқаронинг жасади Дўстлик каналидан чиққан.
Фото: Daryo/коллаж
2025 йил декабрида Тошкент вилояти Бекобод туманида ички ишлар органи ходими ўз машинасида уриб юбориб, сўнг турмуш ўртоғи ёрдамида сувга оқизиб юборган жасад 80 кун деганда топилди. Бу маълумотни Kun.uz'га Тошкент вилояти прокуратурасидаги манба тасдиқлади.
Декабр ойида ҳолат ҳақида маълум бўлгач, жасадни топишга қаратилган кенг кўламли қидирув ҳаракатлари бошланган, бу ишга ички ишлар, миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар хизматларининг тузилмалари, шунингдек оддий фуқаролардан иборат юзлаб кўнгиллилар жалб қилинган эди.
80 кун давом этган қидирувлардан сўнг мурда 28 феврал куни Дўстлик каналидан топилган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 11 декабр куни Бўка—Бекобод автомобил йўлида Nexia-3 да ҳаракатланиб кетаётган ИИБ ходими 43 ёшли фуқарони уриб юборган, воқеани яшириш учун турмуш ўртоғининг ёрдамида жасадни тахминан, 35-40 км узоқликдаги Фарҳод каналига оқизиб юборганди.
Гумондор ушланиб, қамоққа олинган, унга нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси 2-қисми (хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:12 / 29.03.2026
Тошкентда бирданига 8 та автомобил иштирокида тўқнашув содир бўлди
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
08:00 / 01.03.2026