Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекободда ИИБ ходими машинада одам уриб ўлдирди. У жасадни Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда
11 декабрь куни Бекобод туман ИИБ Жиноят қидируви бўлими тезкор ходими Nexia-3 машинасида одам уриб юборган. Ҳозирда вафот этган шахс мурдасини қидириш ишлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 11 декабрь куни Тошкент вилояти Бекобод тумани ИИБнинг Жиноят қидируви бўлимида ишловчи ходим оқ рангли Nexia-3 машинасида пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлди. Сўнг ходим жиноятини яшириш учун мурдани Сирдарёга оқизиб юборган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси марҳумнинг яқинларига таяниб хабар берди.
Манбанинг айтишича, жиноятда гумон қилинаётган ИИБ ходими ушланган.
Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов воқеа юзасидан Kun.uz'га маълумот берди. Унда таъкидланишича, ҳодиса Бекобод туманининг “Қорақуйли” МФЙ ҳудудидан ўтган “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобил йўлида содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисасида 43 ёшли эркак Б.У. вафот этган.
Ҳолат юзасидан 12 декабрь Бекобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи шахсга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда марҳумнинг мурдасини топишга қаратилган тезкор қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда, дейилади прокуратура маълумотида.
Мавзуга оид
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
10:47 / 27.02.2026
Хоразмда маст ҳолда машина бошқарган ИИБ ходими одам уриб юбориб, ҳодиса жойидан кетиб қолди
14:14 / 28.12.2025
Қашқадарёдаги даҳшатли автобус ҳалокати, 26 қурбон ва 2 минг сўм “пора” – судланган ИИБ ходими 16 йилдан сўнг оқланди
15:26 / 15.11.2025