“Нимадан қўрқяпсан?” - Зеленский Путинга мурожаат қилди
Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путинни музокара ўтказишга чақириб мурожаат қилди.
"Биз ўзимизни ҳимоя қилишни истаяпмиз, улар эса бизни синдирмоқчи. Биз Россияга ҳужум қилмаяпмиз ва ҳужум қилмоқчи эмасмиз. Биз НАТОдамизми? Йўқ. Бизда ядро қуроли борми? Йўқ.
Мен нима дейишим керак? Кимгадир бирор нарса беришим керак. Нима беришим керак? Биздан нима хоҳлайсан? Бизнинг еримиздан кет. Ҳозир кетишни истамасанг – мен билан музокара столига ўтир, мен бўшман. Фақат Макрон, Шолц билан бўлгани сингари 30 метр масофада эмас – мен қўшнингман! Тишлаб олмайман.
Мен билан ўтир, гаплаш, нимадан қўрқяпсан? Биз ҳеч кимга таҳдид қилмаймиз. Биз террорчилар эмасмиз", – деди Зеленский.
Бундан ташқари, Украина президенти Россия «репарация» (бир давлат бошқа давлатга етказган зарари учун тўлов) ва «контрибуция» (урушда мағлуб бўлган давлат ғолиб давлатга тўлайдиган товон) атамаларини ўрганиши ва Украинага етказилган зарарни қоплаши кераклигини айтган.
Мавзуга оид
17:53
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
12:21
Путин: Россия жангда «Орешник» ракетасини синовдан ўтказишда давом этади
23:44 / 22.11.2024