Спорт | 11:08 / 18.02.2020
22383
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус туфайли оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчирилди

Фото: olympic.kz

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати Хитойда коронавируснинг янги тури тарқалиши сабабли Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчирилди. Бу ҳақда Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотда айтилишича, мусобақани Қозоғистон ҳукумати Хитой билан чегарадош мамлакатлардан бўлган йўловчиларнинг ҳаракатига чекловлар киритгани сабабли бошқа жойда ўтказишга қарор қилинди.

«Осиё оғир атлетика федерацияси ижроия қўмитаси ҳозирги вазиятни зудлик билан муҳокама қилди ва Осиё чемпионатини Ўзбекистонга кўчириш тўғрисидаги қарорга келди», - дейилади баёнотда.

Турнир 16-25 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Хитойда янги турдаги коронавирус билан оғриган беморлар сони 72,4 минг кишидан ошди. 1868 киши эпидемия қурбонига айланган. 

Касалликка чалинган 72 436 кишидан 12 552 инсон вирусдан даволанди ва касалхонадан чиқарилди. 1868 киши ҳаётдан кўз юмди. Бир сутка ичида мамлакатда яна 1886та янги касалланиш ҳолати аниқланди.

Мавзуга оид