Ўзбекистон | 14:10 / 29.10.2024
1004
2 дақиқада ўқилади
Хусусий бандлик агентликлари лицензия олиши учун захира маблағи миқдори камайтирилади
Президентнинг "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
2024 йил 1 декабрдан:
- хусусий бандлик агентликлари лицензия олиши учун захира маблағлари миқдори БҲМнинг 8 500 бараваридан 4 000 бараваригача камайтирилади;
- хусусий бандлик агентликлари захира маблағларини Агентликнинг розилигисиз фойдаланмаслик шарти билан тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириши ва ушбу депозитлардан олинадиган фоиз даромадларини эркин тасарруф этиши мумкин;
- агентлик томонидан хорижий иш берувчилар ва рекрутинг ташкилотларидан фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича олинган таклифлар очиқ танлов орқали хусусий бандлик агентликлари ўртасида тақсимланади.
Агентликнинг фуқароларни ташкил этилган ҳолда танлаб олиш, хорижга ишга жўнатиш ва ишга жойлаштириш билан боғлиқ функциялари 2026 йил 1 январга қадар босқичма-босқич хусусий бандлик агентликларига ўтказилади.
Фуқароларнинг хорижда меҳнат фаолиятини яхшилаш учун хорижий давлатлардаги Ўзбекистон дипломатик муассасаларига қўшимча вазифалар юкланди:
- хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва иш берувчилари билан ҳамкорлик ўрнатиш, уларнинг малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжи асосида ўқув курсларини ташкил этишда Агентликка кўмаклашиш;
- Ўзбекистоннинг миграция бўйича халқаро дастурларда иштирокини таъминлаш, хорижий давлатлар визасини олиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни соддалаштиришга қаратилган ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар тузиш.
Мавзуга оид
07:50 / 25.10.2024
Ўзини ўзи банд қилган таксичилар сони икки баравар ошди
20:41 / 24.09.2024
“5 октябрдан Умра турфирмалари амалдаги лицензияси билан ишлай олмайди” – Дин ишлари бўйича қўмита
11:58 / 04.09.2024
Akfa университети лицензияга эга бўлмаган таълим йўналишига талабаларни қабул қилган
20:46 / 19.07.2024