Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Жаслиқ» адвокат кириши тақиқланган ягона колония эди — Аҳмед Алиев
21 октябрь куни етти йил «Жаслиқ» қамоқхонасида маҳбусликда бўлган «Алиев заргари» (Gold Center) заргарлик компанияси раҳбари Аҳмед Алиев матбуот анжумани ўтказди. У матбуот анжумани давомида ушбу қамоқхона тўғрисида маълумот берди.
“Дўппослашлар... одамлар ақлдан озишарди, инсульт, инфаркт бўлишарди. Биласизми, мен доим бундай жойларда бандитлар, айтайлик, жамиятдан четда тутилиши шарт бўлган одамлар ўтиришади деб ўйлардим. У ерга келиб колониядагиларнинг қарийб ярми “буюртма асосида” қамалганлар эканлигини кўриб даҳшатга тушдим. Уларга нисбатан жиноят ишлари сохталаштирилганди.
“Жаслиқ” Ўзбекистоннинг бошқа колонияларидан нимаси билан фарқ қилади? У марказдан энг узоқда жойлашган ҳибсхона. У ерга адвокатлар киритилмайди. Биласиз, адвокат ҳимояси остидаги шахс олдига ҳар куни кира олиши мумкин. “Жаслиқ” эса адвокат кириши тақиқланган ягона колония эди. “Жаслиқ” Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Ўзбекистон қонунларига ҳамда жазони ижро этиш муассасалари бошқармаси йўриқномасига амал қилиши шарт. Лекин у ернинг ўз қоидалари бор эди.
Норози бўлган, очлик эълон қилган маҳбусларни қўлларидан кишанлаб панжарага осиб қўйишарди. Калтаклашарди, оғзига воронка тиқиб маҳбуслар “баланда” деб атайдиган аталани қуйишарди.
Агарда маҳбусни кўргани қариндошлари келса, аввало унинг бадани кўздан кечириларди. Мабодо танасида кўкарган жойлар бўлса, кўришишга рухсат берилмасди.
Қишда музлаб қолардик, ойналар қалин муз билан қопланарди, оёғимиздаги пойабзалларни ечмасдан, телпакни қулоғимизга тушириб, қалин пахталик камзулда ётардик. Ёзда иссиқдан ўлиш мумкин эди, тасаввур қилинг, жазирамадан томоғингиз қақраб сув ичиш учун кранни очасиз, ундан эса қайноқ сув тушади. Бу даҳшатни сўз билан таърифлаш қийин.
Президент Шавкат Миромонович туфайли кўпчилик учун бу даҳшатлар ниҳоясига етди. Оналарга фарзандларини, аёлларга эрларини, болаларга оталарини қайтаргани учун Президентимиздан миннатдорман. Президент жуда катта савоб иш қилди”, деди у.
Аҳмед Алиев 2012 йили ҳибсга олинган, унга нисбатан Жиноят кодексининг 23 та моддаси бўйича айблов эълон қилинган эди. 2013 йили эса у уюшган жиноий гуруҳ тузишда айбдор деб топилиб, 20 йилга озодликдан маҳрум этилганди. 2019 йил сентябрида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди «Алиев иши»ни қайта кўриб чиқиб, уни суд залидан озод қилган эди.
Мавзуга оид
20:43 / 07.09.2021
Жаслиқ азоблари. “Борса келмас”дан омон қайтганлар ҳикояси
11:35 / 17.04.2021
Жаслиқда умрбод озодликдан маҳрум қилинган юзга яқин маҳкум сақланаётгани айтилмоқда
14:39 / 28.07.2020
Жаслиқда ЙТҲ оқибатида 2та юк машинаси ёниб кетди, бир ҳайдовчи вафот этди
11:58 / 18.12.2019