Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пўлат Бобожонов: «Жаслиқ» колониясининг бошқа ташкилотларга берилиши ўз вақтида ҳал қилинади»
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали Media hall’ида «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтмоқда.
«Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови» мавзусидаги тадбирда суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий тамойилига риоя этилишини таъминлаш, суд-тергов жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш, адвокатнинг далиллар тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқини кенгайтириш, уларнинг кафолатларини таъминлаш, жиноий ва жиноий-процессуал қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, иқтисодий жиноятлар соҳасидаги нормаларни эркинлаштириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда.
Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов тадбирда Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Жаслиқ колонияси бўйича қўшимча маълумот берди.
«Одамлар ўртасида ёмон ном қозонган 19-Жаслиқ колонияси ёпилгани ҳаммага маълум. Ҳозирги вақтга келиб, бу колонияда жойлашган барча маҳкум - 361 нафар шахс бошқа колонияларга кўчирилди. Улар фақат битта колонияга эмас, балки бир нечта колонияга кўчирилди. Бу маҳкумлар учун ҳамма шароит яратиб берилди. Жаслиқ колониясининг бошқа ташкилотларга берилиши ўз вақтида ҳал қилинади», - дейди Пўлат Бобожонов.