Инновацион ривожланиш вазирлигида янги бошқарма ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва илмий-ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги таркибида Ёшларнинг илмий-инновацион фаолиятини ривожлантириш бошқармаси пайдо бўлади.
Билдирилишича, у янги ташкил этилувчи Ёшлар академиясининг ишчи органи этиб белгиланади.
Бошқарма Фанлар академиясининг Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармасини тугатган ҳолда, бўшайдиган бюджет маблағлари ҳисобига 5 та штат бирликлари ҳисобидан ташкил этилиши мумкин.
Бундан олдин, Ўзбекистонда Ёшлар академияси пайдо бўлиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:30 / 17.09.2024
Илмий ва инновацион фаолият юритувчи юридик шахслар реестри жорий этилади
21:37 / 05.08.2024
Google собиқ раҳбари ва америкалик генерал АҚШ келажак урушига тайёр эмаслигини маълум қилди
09:54 / 24.05.2024
Тўрт вилоятда адлия бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди
14:52 / 22.03.2024