Ўзбекистон | 10:30 / 17.09.2024
1338
3 дақиқада ўқилади

Илмий ва инновацион фаолият юритувчи юридик шахслар реестри жорий этилади

Ўзбекистонда илмий ва инновацион фаолият юритувчи юридик шахслар реестри жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Улар ҳар йиллик фаолияти натижалари бўйича баҳолаб борилади. 

Фото: Getty Images

«Илмий ва инновацион фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларни қўллаб-қувватлашнинг тубдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Фармон лойиҳаси билан 2025 йил 1 январидан бошлаб илмий ташкилотларни молиялаштириш бўйича янги тартиб жорий этилади. Унга кўра:

  • давлат бюджети ҳисобидан илм-фан харажатлари учун ажратилган маблағлар доирасида сақланаётган ва базавий молиялаштиришга ўтказилган илмий ташкилотларнинг илмий фаолиятини мувофиқлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
  • бюджет илмий ташкилотлари томонидан ҳисобот йилидан кейинги йил учун ишлаб чиқиладиган илмий-тадқиқот дастурлари илмий ишланмаларнинг истеъмолчиси бўлган ташкилотлар талабларидан келиб чиққан ҳолда юқори турувчи вазирлик ва идоралар орқали Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига экспертизадан ўтказиш учун киритилади;
  • агентлик илмий-тадқиқот дастурларига киритилиши таклиф этилган мавзуларнинг илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларга мувофиқлиги, илмий ишланмаларнинг истеъмолчиси бўлган ташкилотлар талаблари ўрганилганлиги, аввал бажарилган илмий-тадқиқотларни такрорламаслиги ва бюджет илмий ташкилотнинг фаолият йўналишига мослиги юзасидан экспертизадан ўтказади;
  • белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган илмий-тадқиқот дастурлари агентлик томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига келишиш учун киритилади ва келишилган илмий-тадқиқот дастурлари бюджет илмий ташкилотларнинг юқори турувчи ташкилоти томонидан тасдиқланади;
  • базавий молиялаштиришга ўтказилган илмий ташкилотларнинг тасдиқланган илмий-тадқиқот дастурлари илмий фаолиятга оид давлат дастурларга ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириб борилади;
  • бюджет илмий ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар ҳар йили 1 ноябрга қадар агентликка кейинги йилларда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот дастурлари лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритади;
  • белгиланган тартибда кўриб чиқилган илмий-тадқиқот дастурлари вазирлик томонидан келишилади ва бюджет илмий ташкилотининг юқори турувчи ташкилоти томонидан тасдиқланади.
  • вазирликнинг илмий ва инновацион фаолият юритувчи юридик шахсларнинг реестрини жорий этиш юзасидан таклифига розилик берилади.

Лойиҳада белгиланишича:

  • реестр электрон шаклда юритилади ва реестрга киритилган ташкилот ўзининг фаолият турига кўра агентликнинг тегишли ахборот тизимларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади;
  • реестрга киритилган ташкилотдаги ходимлар илмий-инновацион фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни шахсий идентификация рақамига эга бўладилар ва агентликнинг ахборот тизимларидан ўзларининг шахсий кабинетлари орқали белгиланган тартибда фойдаланадилар;
  • агентлик реестрга киритилган ташкилотдаги ходимларни шахсий идентификация рақами билан таъминлаш чораларини кўради;
  • реестрга киритилган ташкилотларнинг илмий ва инновацион фаолиятига доир маълумотлари агентликнинг ахборот тизимлари, «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ва бошқа давлат ахборот тизимлар билан интеграция орқали ягона электрон базада тўпланади;
  • Ўзбекистонда илмий ва инновацион фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари реестрга киритилган ташкилотлар бўйича жамланади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди