Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:17 / 25.05.2024
8818
1 дақиқада ўқилади
Юридик кадрлар тайёрлашда янги тизим жорий этилади
Юридик кадрларни тайёрлашда “мактаб – лицей – техникум – университет” тизими жорий этилади.
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги ишлар амалга оширилади:
- мактабларда “Ҳуқуқ синфи” ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини ташкил этиш орқали юридик кадрларни тайёрлашда “мактаб – лицей – техникум – университет” тизимини жорий этиш;
- Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейларини ташкил қилиш ҳамда уларнинг иқтидорли битирувчиларини “юриспруденция” йўналишидаги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида тест синовларисиз қабул қилиш.
Қуйидаги институтлар ташкил этилади:
- Адлия вазирлиги ҳузурида Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;
- Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026
800 га яқин давлат хизматида бюрократия нолга туширилиши айтилди
17:10 / 27.04.2026
Аҳоли мурожаатлари асосида «Топ-100 ҳуқуқий тавсия» тўплами шакллантирилади
10:50 / 16.03.2026