“Бирор сиёсий шарт қўйилишига йўл қўймаймиз” — энергетика вазири Россия билан эҳтимолий газ олди-сотдиси ҳақида
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Kun.uz'га берган интервюсида Россия билан эҳтимолий газ олди-сотдиси, унда қўйилиши мумкин бўлган сиёсий шартлар ҳамда бу шартларнинг хавфлари ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
“Биз миллий манфаатларимизни ҳеч қачон хавф остига қўймаймиз. Агарда сиз айтаётган чорага йўл қўядиган бўлсак ҳам, фақатгина тижорий олди-сотди шартномалари орқали амалга оширамиз. Бунинг эвазига бирор сиёсий шарт қўйилишига йўл қўймаймиз.
Агар газни чегарамизгача олиб келиб, бизга маъқул нархда берса, оламиз, бўлмаса йўқ. Бошқа чораларни кўрамиз.
Бир нарсани тўғри тушунинглар, бизда газ тафовути фақатгина совуқ қишки мавсумда бўлади холос. Қолган пайтлар тўлиқ таъминлаймиз. Шунинг учун қолган чораларни кўрамиз, қўшимча инвестиция киритамиз, энергия тежамкорликка олиб борамиз, газдан ташқари муқобил энергия – кўмирда ишлай оладиган тармоқларни максимал равишда кўмирга ўтказамиз, алтернатив энергетикани интенсив ривожлантирамиз. Шу каби чоралар кўрилади”, – деди вазир.
Интервюни тўлиқ ҳолда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024