Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Андижон тажриба-кўргазма майдони» ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон вилоятида инновацион технологиялар трансферини фаоллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази тасарруфида “Андижон тажриба-кўргазма майдони” ташкил этилиши мумкин.
Кўргазма майдони асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
маҳаллий ва хорижий илмий ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
инновацион технологияларни яратиш, жорий этиш ва фойдаланиш;
инновацион фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш, технологияларнинг трансфери ва интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш;
илмий конференциялар, семинарлар, тренинглар ва маҳорат дарсларини ташкиллаштириш;
олий таълим ва илмий муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида боғловчи бўлиш;
инновацион ғоялар ва лойиҳалар, маҳсулотлар ва технологияларнинг истиқболли турларини ишлаб чиқишда ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш;
илмий ва лаборатория тадқиқотларини олиб бориш, тажриба намуналарини, саноат маҳсулотларининг прототипларини ишлаб чиқиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш.
Белгилаб қўйилишича:
Кўргазма майдони давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисоб варақларига эга бўлади;
Кўргазма майдони раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишган ҳолда Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази томонидан лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
Кўргазма майдони ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш (лавозим ойлик маоши, мукофотлар, устама ҳақлар, ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар) молиявий ҳолатидан келиб чиқиб Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан белгиланади;
Кўргазма майдони мунтазам равишда янги технологиялар кўргазмасини ташкил этиш асосида технологиялар трансферини амалга оширади;
Кўргазма майдони олий таълим ва илмий муассасалар ўртасида инновацион ғоялар ва лойиҳалар, ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлари ривожланиши, илмий ва лаборатория тадқиқотлари олиб бориш, инновацион фаолият натижаларини тижоратлаштириш, ёшлар, олимлар ва ўқитувчиларни иқтисодиёт соҳаларида илмий-техник муаммоларини ҳал этишга жалб қилиш.
“Кўргазма майдони” Андижон вилояти Марҳамат тумани Миришкор МФЙ, Бобур массивида 10 гектар ер майдонига жойлаштирилади.
Кўргазма майдони фаолиятини молиялаштириш манбаи сифатида қуйидагилар белгиланади:
республика бюджети маблағлари;
хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган маблағлар;
халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари доирасида тушадиган маблағлар ва кредитлари;
жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия маблағлари;
қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар.
“Кўргазма майдони” биносини қуриш унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда лаборатория ускуналарини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:
Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази бюджетдан ташқари маблағлари;
ҳомийлар маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан.
Кўргазма майдони биносини қуриш бўйича буюртмачи этиб Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” белгиланади;
пудратчини аниқлаш белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича танланади.
Мавзуга оид
16:09 / 31.03.2026
Андижонда қалбаки дори тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди
09:06 / 30.03.2026
Водийга поездлар қатнови вақтинча тўхтади
19:35 / 28.03.2026
Андижондаги яширин дори цехларидан 10 млрд сўмлик қалбаки дорилар мусодара қилинди
16:36 / 21.03.2026