Жаҳон | 16:58 / 11.04.2018
3989
1 дақиқада ўқилади

Кремль: Путин тадбиркорлар билан санкциялар масаласи бўйича учрашув ўтказишни режалаштирмаяпти

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, давлат раҳбари Владимир Путин россиялик тадбиркорлар билан АҚШ томонидан жорий этилган янги санкциялар масаласи бўйича учрашув ўтказишни режалаштираётгани йўқ. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«Мен бу саволга жавоб қайтара олмайман, бу мавзу вазирлар маҳкамасида батафсил муҳокама қилинмоқда», - деди Песков Кремль санкциялардан зарар кўрган компанияларга аниқ ёрдам кўрсатиш устида ўйлагани борасидаги саволга жавоб қайтариб.

Шунингдек унинг қўшимча қилишича, Путиннинг иш жадвалида АҚШ янги санкцияларига учраган тадбиркорлар билан учрашув ўтказиш масаласи ҳозирча йўқ.

Мавзуга оид