Tesla тақдимотида Маск ўзи юрадиган микроавтобус ҳамда Optimus роботларининг янги авлодини кўрсатди
20 киши сиғадиган микроватобусда педал ва рул бўлмайди.
Илон Маск Калифорниядаги Warner Bros студиясида ўтказилган тақдимотда Cybercab ҳайдовчисиз таксиларини намойиш этгани хабар қилинганди. Тадбирда Robovan – микроавтобус кўринишидаги футуристик транспорт воситаси ҳамда такомиллаштирилган Optimus роботлар ҳам таништирилди.
Ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган микроавтоус (робован) ҳақида батафсил маълумот берилмаган бўлса-да, кўринишидан унда роботаксилар сингари педал ва рул йўқ. Транспорт оппоқ ўриндиқлардан иборат, холос.
Тақдимот чоғида саҳнага кириб келган Robovan’дан 20 га яқин одам тушди, бу унинг сиғимини кўрсатади.
“Бу робот автобус ана шундай кўринишда ишлаб чиқарилади”, — деди Маск.
Шундан сўнг Илон Маск Optimus роботининг такомиллаштирилган версиясини намойиш этди. Аниқроғи, бир нечта роботлар тақдимотда иштирок этган одамлар олдидан юриб ўтди. Тадбир давомида роботлар одамлар билан турли позаларда суратга тушди, эсдалик совғаларни тарқатди ва бармен вазифасини бажарди.
«Optimus — сизнинг шахсий R2D2/C3PO каби, лекин ундан ҳам яхшироқ робот ҳисобланади. У саноат шароитларида жисмоний меҳнатни ҳам тубдан ўзгартиради», — дейилади Tesla баёнотида.
Тақдимотдаги видеороликда кўрсатилишича, Optimus уй йиғиштириш, гулларга сув қуйиш, стол ўйинларини ўйнаш ва овқат тайёрлаш сингари ишларни бажара олади.
Микроавтобус ва роботларнинг сотувга чиқарилиши санаси ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
20:59 / 20.12.2024
Tesla компанияси носозлик туфайли 700 мингга яқин автомобилини чақириб олади
18:14 / 11.12.2024
“Ҳайдовчисиз таксилар” — Tesla роботаксиси қандай ишлайди?
17:25 / 03.12.2024
Суд Tesla компаниясига Илон Маскка 56 млрд доллар тўлашни тақиқлади
19:34 / 20.11.2024