Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск Optimus роботлари кунг-фу ўрганаётганини кўрсатди
Видеороликда робот мураббий раҳбарлигида машқларни қандай бажараётганини кўриш мумкин.
Илон Маск Х ижтимоий тармоғида Tesla томонидан ишлаб чиқилган Optimus одамсимон роботи мураббий қўл остида кунг-фу машғулотларини ўтказаётгани акс этган видеони жойлаштирди.
Tesla Optimus learning Kung Fu pic.twitter.com/ziEuiiKWn7
— Elon Musk (@elonmusk) October 4, 2025
Маск ўз хабарида шундай деди: «Optimus кунг-фуни ўзлаштирмоқда». Роликда робот мураббий раҳбарлигида машқларни қандай бажараётганини кўриш мумкин.
Май ойида Маск Optimus одамсимон роботи ахлат ташиш, супуриш, чангютгич билан тозалаш, овқат пишириш ва деразаларни ёпиш каби кундалик вазифаларни бажариш қобилиятини намойиш этгани акс этган видеони эълон қилди.
Tesla янгиланган Optimus роботини 2023 йил декабр охирларида тақдим этганди. Олдинги версия билан таққослаганда у ҳаракатларни яхшироқ назорат қилишни ўрганиб олган. Бундан ташқари, робот ўзидан олдинги версиясидан 30 фоиз тезроқ ҳаракат қилади ва 10 килограммга енгил.
Мавзуга оид
07:34 / 31.03.2026
Инсонга ўхшаш юз ифодаси: Хитой робототехникаси янги босқичга чиқди
07:35 / 23.03.2026
Хитойда робот теннис ўйнашни ўрганди: у 96 фоиз аниқлик билан зарбаларни қайтармоқда
07:34 / 21.03.2026
Рейтинг: 2025 йилда энг кўп ҳуманоид робот етказиб берган компаниялар
21:10 / 20.03.2026