Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Магистратурада ҳам бир нечта йўналиш бўйича ҳужжат топшириш амалиётини жорий этиш таклиф қилинди
Магистратурада бир нечта йўналиш бўйича ҳужжат топшириш амалиётини жорий этиш таклиф қилинмоқда
Фото: KUN.UZ
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида магистратурада бир нечта йўналиш бўйича ҳужжат топшириш амалиётини жорий этиш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда олий таълим муассасаларининг бакалавр босқичига абитуриентларнинг бир нечта йўналишлар бўйича ҳужжат топшириб, танловда иштирок этиш тартиби жорий этилди.
“Мазкур тартибни магистратура йўналишлари учун хам татбиқ этиш керак. Шунингдек, магистратурага ҳам ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш амалиётини йўлга қўйиш кўплаб қулайликларни яратган бўлар эди”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, магистратурада ҳам бир нечта йўналиш бўйича онлайн тарзда ҳужжат топшириш амалиётини жорий этиш таклиф қилинган.
Мавзуга оид
13:01 / 09.01.2026
Давлат стипендияларини тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
16:04 / 01.12.2025
Истеъмолчи мурожаатлари учун янги онлайн платформа ишга туширилди
19:01 / 27.09.2025
Магистратурага қўшимча қабул эълон қилинди
18:43 / 23.09.2025