Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 5 та сел-сув омбори қурилади
Ўзбекистонда сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланиш, сув таъминотини яхшилаш ва қўшимча ер майдонларини ўзлаштириш мақсадида 2027 йилдан бошлаб 5 та сел-сув омбори қурилади. Бу президентнинг “Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Фото: Kun.uz
Қарорга мувофиқ, Самарқанд, Тошкент ва Жиззах вилоятларида янги сел-сув омборлари барпо этилади. Лойиҳалар орқали Самарқанд вилоятида 7 минг гектар, Тошкент вилоятида 2 минг гектар ва Жиззах вилоятида 300 гектар ернинг сув таъминотини яхшилаш режалаштирилган. Шунингдек, қўшимча янги ер майдонлари ҳам ўзлаштирилади.
Ҳужжатда сел-сув омборларини қуриш, сув захираларини кўпайтириш ва инфратузилмани ривожлантириш ишларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш белгиланган. Айрим лойиҳалар “Агробанк” АТБ маблағлари ҳамда хусусий сектор иштирокида молиялаштирилади.
Қарорда сел-сув омборлари атрофида туристик-рекреацион зоналар ташкил этиш, балиқчиликни ривожлантириш ва қўшимча даромад келтирувчи фаолиятларга ҳам рухсат берилиши назарда тутилган.
Мавзуга оид
18:52 / 22.05.2026
Ҳафта охирида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел келиши мумкин
11:44 / 22.05.2026
“Талафотлар дрон орқали ўрганиляпти” – Навоийда сел оқибатлари
18:48 / 21.05.2026
Навоийда кучли сел келди. Талафотлар бор
19:41 / 20.05.2026