Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Том Круз ёнаётган парашют билан 16 марта сакраб Гиннес рекордлар китобига кирди
Актёр ўз фильмларида энг қийин саҳналарни мустақил ижро этиши билан танилган. У каскадёрларнинг ёрдамига камдан-кам ҳолларда таянади.
Америкалик актёр Том Круз расман Гиннес рекордлар китобига киритилди – у ёнаётган парашют билан 16 марта сакради.
Рекорд 2025 йил 5 май куни Токиода премьераси бўлиб ўтган «Mission: Impossible - The Final Reckoning» фильмини суратга олиш жараёнида ўрнатилди.
62 ёшли Круз Жанубий Африкадаги Дракенсберг миллий боғида 16 марта сакрашни амалга оширди. Саҳна ғоясига кўра, актёр вертолётда ҳавога кўтарилиб, ёнувчан модда билан намланган парашют билан сакрайди. Парашют ёниб кетгач, уни кесиб юборади ва захирадаги парашютни очади. Тасвирга олиш гуруҳи жараённи саҳналаштириш учун бир неча ҳафта вақт сарфлади.
Круз ўз фильмларида энг қийин саҳналарни мустақил ижро этиши билан танилган. У каскадёрларнинг ёрдамига камдан-кам ҳолларда таянади.
2024 йилда у Париждаги Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросимида қатнашиб, «Стад де Франс» стадиони томидан арқонда тушиб, Олимпия байроғини кўтарди ва у билан аввал мототциклда, кейин эса самолётда Лос-Анжелесга жўнаб кетди.
Мавзуга оид
23:15 / 10.12.2025
216 ёш – америкалик кекса эр-хотин Гиннеснинг ақл бовар қилмас рекордини ўрнатди
18:12 / 17.11.2025
Том Круз кинога қўшган ҳиссаси учун фахрий «Оскар» мукофотини олди
18:13 / 11.10.2025
Янги Зеландия фуқароси дунёдаги энг узун исм соҳиби сифатида рекорд ўрнатди
07:28 / 12.08.2024