Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bellingcat: Навалнийнинг ўлими бўйича суриштирув тез орада якунланади
Суриштирувлар билан шуғулланувчи журналист Христо Грозев бир ой ичида Алексей Навалнийнинг ўлими тафсилотлари маълум бўлишини ваъда қилди.
Фото: Getty Images
Россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалнийнинг колонияда ўлими тафсилотлари бўйича суриштирув бир ой ичида якунланиши керак, деди Bellingcat интернет портали раҳбари, болгариялик тадқиқотчи журналист Христо Грозев 1 март, жума куни «Дождь» телеканалида.
Унинг сўзларига кўра, бу сафар бошқа кўплаб суриштирув фаолиятига алоқадор журналистлар Bellingcat билан Коррупцияга қарши кураш халқаро жамғармаси (ФБК) директорлар кенгаши раҳбари Мария Певчих мувофиқлаштирувида ишламоқда. «Биз ҳақиқатни аниқ билиб оламиз ва бу аввалгидек узоқ давом этмайди», деб ишонтирди Грозев.
У Россия махсус хизматлари суриштирув учун зарур бўлган маълумотларни йўқ қилишига йўл қўймаслик мақсадида суриштирув гуруҳи ҳозир текшираётган аниқ версияларни айтмади, бироқ Навалний яна заҳарланган бўлиши мумкинлигини истисно этмади.
Грозев, шунингдек, Навалний вафот этган пайтда Россия, АҚШ ва Германия ўртасида сиёсатчини собиқ чечен дала қўмондони Зелимхон Ханқошвилини ўлдирганликда айбланиб, Германияда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган россиялик разведка ходими Вадим Красиковга алмаштириш бўйича норасмий музокаралар олиб борилганини тасдиқлади. Грозевнинг сўзларига кўра, Россия раҳбарияти бу таклифдан хабардор бўлган.
Мавзуга оид
16:35 / 17.02.2026
Кремл Навалнийнинг заҳарланиши ҳақидаги айбловларни “қатъий” рад этди
11:54 / 17.02.2026
15 давлат Навалнийнинг ўлимини тергов қилишни талаб этмоқда
11:04 / 16.02.2026
АҚШ Навалний эпибатидин билан заҳарланганига шубҳа қилмаяпти
09:17 / 16.02.2026