Банкларда доллар курси мутлақ максимум кўрсаткичга чиқди – 11 650 сўм
Америка валютаси йил бошидан бери қимматлашмоқда, ўсиш суръати эса аста-секин тезлашмоқда.
Ўзбекистон тижорат банклари 12 июль, пайшанба куни яна доллар курсини оширди.
Валюта айирбошлашни таклиф қилувчи барча кредит ташкилотлари учун доллар 11 650 сўмдан сотилмоқда. Бу аввалги максимал кўрсаткичдан 20 сўмга юқори бўлиб, у икки марта – бир кун аввал ва 2022 йилнинг 17 мартида қайд этилган.
Америка валютасини сотиб олиш учун энг қулай курс «Алоқабанк», «Даврбанк», «Ипотека-банк», «Микрокредитбанк», «Туронбанк», Asia Alliance Bank, Garant bank, Invest Finance Bank, Ravnaq-bank ва Trastbank томонидан таклиф этилмоқда - 11 590 сўм.
Кеча, 12 июл куни Марказий банкдан доллар курси бўйича мутлақ рекорд янгиланди. Ҳозир у 2022 йил 18 мартдаги рекордни янгилаган аввалги кунга нисбатан 18 сўм 88 тийинга кўп - 11 593,01 сўм.
Ўтган йил баҳорида Марказий банк валюта бозоридаги интервенцияларини оширди, шунингдек, банкларга курсни ўзи белгилаш ва кун давомида ўзгартириш имконини берди. Бундан ташқари, хориждан ўтказмалар ҳажмининг ўсиши хорижий валюта таклифини ошириб, сўмнинг мустаҳкамланишини таъминлади.
Июнь ойининг охирига келиб, миллий валюта девальвацияни қайтарди, март ойи ўрталарида у 6,8 фоизни ташкил этганди, бу бутун 2021 йилдагидан икки баравар кўп. Июль ойида доллар курси 11 000 сўмгача кўтарилиб, сентябр охиригача шу кўрсаткич атрофида ўзгариб турди, шундан сўнг курс яна ўса бошлади.
Жорий йил бошидан буён бир неча бор доллар курси кескин кўтарилди. Бироқ, кейин курс апрель ва май ойининг биринчи ярмида 11 400 - 11 500 сўм атрофида ўзгариб турди.
Мавзуга оид
21:21
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
21:33 / 29.10.2024
Олтинга қизиқишнинг ошаётгани доллар доминантлигига соя солади — FT
19:36 / 24.10.2024
Қозондаги саммитда БРИКСнинг рамзий купюраси кўрсатилди. У рамзийлигича қоладими?
11:30 / 17.10.2024