Ўзбекистон | 14:50 / 24.01.2020
16098
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бешта кодекс янгидан қабул қилинади

«Суд-ҳуқуқ соҳасига доир асосий қонун ва кодекслар бундан деярли 20-25 йил олдин қабул қилинган бўлиб, ҳозирги давр талабларига мутлақо жавоб бермайди».

Шу боисдан, президент Шавкат Мирзиёевнинг фикрича, қатор кодексларни янги таҳрирда қабул қилиш лозим.

«Парламент яқин йилларда Фуқаролик, Жиноят, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижро, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларни янгидан қабул қилиши мақсадга мувофиқ», – деди давлат раҳбари Олий Мажлисга мурожаатномасида.

Президентга кўра, бу борада аввало, тергов ва суд амалиётига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги илғор стандартларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратиш керак.

«Қонунчиликни янгилашдан мақсад фақат қонун қабул қилиш эмас, аксинча, янги қонунлар эртага одамларга қандай амалий наф бериши, уларнинг ҳаётини қандай енгиллаштириши ҳақида бош қотиришдан иборат бўлмоғи лозим», – деб қўшимча қилди Мирзиёев.

Мавзуга оид