Қозоғистонлик фигурали учувчи ўлдириб кетилди
Сочидаги Олимпиаданинг бронза медали совриндори, қозоғистонлик фигурали учувчи Денис Тен Олмаотада пичоқлаб кетилди. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматида маълум қилинди.
Таъкидланишича, шифокорлар Теннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қўлларидан келган барча ишни қилишган, бироқ спортчи олинган жароҳатдан ҳалок бўлган.
Воқеа 19 июлда юз берган. Икки номаълум кимса унинг автомобили кўзгусини ўғирламоқчи бўлган. Спортчи буни кўриб қолиб, уларга қаршилик кўрсатган. Оқибатда ўғрилар спортчига пичоқ билан зарба берган.
Жиноятчилар воқеа жойидан яширинишга муваффақ бўлган, ҳозирда шаҳар ички ишлар департаментининг бутун шахсий таркиби уларни қидирмоқда.
Тен 25 ёшда бўлган. У Сочидаги медалдан ташқари, 2013 йилги ва 2015 йилги жаҳон чемпионатларининг кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган. Тен ўз вақтида таниқли россиялик мураббий Татьяна Тарасова қўл остида машқ қилган.
Мавзуга оид
22:56 / 09.08.2024
Қозоғистон ИИВ собиқ раҳбарига 5 йил муддатга шартли қамоқ жазоси тайинланди
20:56 / 11.06.2024
Қозоғистонда президент қароргоҳига ҳужум қилганлар турли муддатга қамалди
13:32 / 10.06.2024
Олмаотада 27 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди
13:11 / 08.06.2024