Ўзбекистон | 16:44 / 15.01.2026
2689
3 дақиқада ўқилади

Халқаро Жаутиков олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 14 та медал қўлга киритди

22-халқаро танлов математика, физика ва информатика фанларида бўлиб ўтган. Унда 15 та мамлакатдан 700 нафар иштирокчи, хусусан, ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам қатнашиб, 2 та олтин, 7 та кумуш, 5 та бронза ютиб олишган.

10-15 январ кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида математика, физика ва информатика фанларидан 22-Халқаро Жаутиков олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда 15 мамлакатдан 700 дан ортиқ ўқувчи, жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашиб, жами 14 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ўқувчиларимиз мамлакат ҳисобига 2 та олтин, 7 та кумуш ва 5 та бронза медални қўшишга муваффақ бўлган. Қуйида ғолиб ўқувчилар исми келтирилади:

Информатика фанидан

Жаҳонали Ҳайдаралиев - Муҳаммад ал-Хоразмий мактаби ўқувчиси— ОЛТИН МEДАЛ.

Улуғбек Раҳматуллаев - Наманган президент мактаби ўқувчиси — ОЛТИН МEДАЛ.

Тимур Кадирбергенов - Нукус президент мактаби ўқувчиси — КУМУШ МEДАЛ.

Жаҳонгиршоҳ Авазхонов - Наманган президент мактаби ўқувчиси — КУМУШ МEДАЛ.

Ҳумоюн Абдураупов - Муҳаммад ал-Хоразмий мактаби — БРОНЗА МEДАЛ.

Исамиддин Байболов - Муҳаммад ал-Хоразмий мактаби ўқувчиси — БРОНЗА МEДАЛ.

Математика фанидан

Элбек Зоҳиджонов - Тошкент шаҳар ИМА Ал-Хоразмий ИМИ — ўқувчиси — КУМУШ МEДАЛ.

Расулбек Ғаффоров — Тошкент шаҳар ИМА ал-Хоразмий ИМ — ўқувчиси — КУМУШ МEДАЛ.

Достонбек Раҳмонқулов — Янгиер туман ИМ — ўқувчиси — КУМУШ МEДАЛ.

Абдулазиз Раджабов — Тошкент шаҳар ИМА Ал-Хоразмий ИМИ — ўқувчиси — КУМУШ МEДАЛ.

Умарбек Убайдуллаев — Сергели тумани ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — БРОНЗА МEДАЛ.

Файзуллоҳ Тоҳиров — Тошкент шаҳар ИМА ал-Хоразмий ИМ — ўқувчиси — БРОНЗА МEДАЛ.

Дурбек Ўктамов — Бухоро вилояти Вобкент туман ИМ ўқувчиси — БРОНЗА МEДАЛ.

Физика фанидан

Муҳаммад Абдумаликов — Мирзо Улуғбек номидаги ИМ ўқувчиси — БРОНЗА МEДАЛ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ўтган йилги 21-Халқаро Жаутиков олимпиадасида жами 19 та медални қўлга киритган. Шундан 2 таси олтин, 5 таси кумуш, 12 таси эса бронза бўлган.

Дилшода Шомирзаева
Тайёрлаган Дилшода Шомирзаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид