Ўзбекистон | 15:56 / 10.10.2024
3150
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон — Эрон ўйини сабабли «Бунёдкор» стадиони яқинидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

Футбол бўйича Ўзбекистон ва Эрон учрашуви сабаб соат 22:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.

10 октябр куни Ўзбекистон ва Эрон ўртасида футбол бўйича мусобақа ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманидаги баъзи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар қилди.

Кўча ва чорраҳалар:

  • Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор ва КҲАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

Чеклов соат 16:00 дан соат 22:00 гача давом этади.

«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади ЙҲХБ хабарида.

Бундан аввалроқ Тошкент шаҳри ИИББ футбол мухлисларини «Бунёдкор» стадионида бўладиган учрашувига эртароқ келиш ва жамоат тартибини сақлашга чақирганди. ЎФА мухлисларга майдонга тушиш қатъиян ман этилганини эслатган.

Мавзуга оид