Ўзбекистон | 18:45 / 17.03.2023
16682
1 дақиқада ўқилади

«Ҳар баҳорда шу бўлар такрор» — финал чипталари қўлга чиқиб кетган

Эртага, 18 март куни Ўзбекистон мезбонлик қилаётган футбол бўйича Осиё Кубоги U-20 турнири якунланади. Финалда мезбонлар Ироқ ёшлар жамоаси билан тўқнаш келади. 

Ўйинни стадиондан кўришни истаганлар талайгина, аммо чипта топишда ва сотиб олишда муаммолар бор. Вазиятни ўрганиш учун «Бунёдкор» стадиони кассаларига бордик. 

Гуруҳ босқичи ўйинларида талаб йўқлиги учун чипталар асосан талабаларга тарқатилган бўлса, финал учун қатор-қатор навбатлар юзага келган. Кассалар сони кам ва мавжудлари ҳам вақти-вақти билан ишламоқда. Навбатларда туриб, соғлиғи ёмонлашганлар ҳам бор.

Чипталарнинг катта қисми қўлга чиқиб кетган ва эҳтиёт бўлиш керакки, улар орасида қалбакилари ҳам мавжуд. 25-50 минг сўмлик чипталар 150-200 минг сўмдан, марказий секторлар эса 500 минг сўмгача сотилмоқда.

I'Ticket'да чипталар йўқ. Бошқа платформаларда эса чипталар ҳатто 500 минг сўмдан қимматга сотилмоқда.

Мухбир — Аъзамжон Иззатиллаев, 
Тасвирчи — Жавоҳир Ғайратов

Мавзуга оид