Ўзбекистон | 14:23 / 08.10.2021
2379
1 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон шаҳридаги хонадонлардан бирида газ портлади

Фото: Зарньюс

Каттақўрғон шаҳридаги хонадонлардан бирида газ портлаган. Бу ҳақда «Каттақўрғоншаҳаргаз» газ таъминоти бўлими матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, бугун, 8 октябр куни соат 4:15ларда Каттақўрғон шаҳри, Тошкент кўчасида жойлашган 145-уйда газ портлаган. Воқеа содир бўлган вақтда хонада уй эгаси, унинг акаси, жияни ва Қозоғистондан келган меҳмон бўлган. Ҳодиса оқибатда икки киши жабрланган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, мазкур хонадондаги уй орқасидан автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаларига ўтган 4 та газ қувури бўлган. Портлаш бўлган хонада газ қувури бўлмаган.

Қайд этилишича, ҳозирда тегишли мутасаддилар томонидан суриштирув текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан батафсил маълумот берилади.

Мавзуга оид