Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлар фаолиятини соддалаштириш учун янги стандартлар жорий этилмоқда
“Ўзстандарт” агентлиги ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар фаолиятини соддалаштиришга қаратилган O’z DSt 3185:2017 янги стандарти, Давлат рақобат қўмитаси эса Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш миллий стандарти (15-сон МБМС) “Машина ва ускуналар қийматини баҳолаш” қабул қилинганлигини эълон қилди. Бу ҳақда Norma.uz ёзмоқда.
O’z DSt 3185:2017 “Халқаро ва минтақавий стандартларни Ўзбекистоннинг давлат стандартлари сифатида қабул қилиш” стандарти маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилиб, жорий этилган. Эндиликда, Ўзбекистон амалиётида биринчи марта, халқаро стандартлар тўсқинликсиз қабул қилинади. Стандарт 2017 йил 1 июль кунидан амалга киритилган.
Мулкни баҳолаш миллий стандарти (15-сон МБМС) “Машина ва ускуналар қийматини баҳолаш” ҳам янгилик ҳисобланади, у машиналар ва ускуналар қийматини баҳолаш соҳасида баҳолаш фаолиятини норматив жиҳатдан тартибга солади. 15-сон МБМСни амал қилиши машина ва ускуналарнинг қийматини аниқлаш ва тегишли баҳолаш натижаларини акс эттиришда қоидаларни белгилашга қаратилган.
Мавзуга оид
15:01 / 10.11.2025
Тошкент шаҳри ва Хоразмда тадбиркорлик зичлиги энг юқори
15:11 / 04.11.2025
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорлар учун имтиёзлар жорий этилди
11:51 / 27.10.2025
Солиқ низоларини кўриб чиқиш учун эксперт кенгаши иш бошлайди
17:58 / 24.10.2025