Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгарияда валютанинг еврога ўзгаришига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди
Мамлакатдаги ўнг партия етакчиси намойишчиларни 4 июл куни ҳам кўчаларга чиқишга ва Болгария парламентига кириш йўлини ёпиб қўйишга чақирди.
Фото: AP
София ва Болгариянинг бошқа йирик шаҳарларида ҳукуматнинг миллий валюта — левнинг еврога ўзгартирилишига оид режаларига қарши намойишлар бўлиб ўтди. Акция ўнг «Возрождение» партияси томонидан ташкил этилди.
«Мен Европа Иттифоқидаги ҳамкорларимизга мурожаат қилмоқчиман. Улар ўтирган курсисини чопмасин… Таҳлилчилар, иқтисодчилар, профессорлардан эшитганларимга кўра, Болгария еврозонага қўшилишдан фойда олишига ишонмайман», — дейди партия етакчиси Костадин Костадинов.
Костадинов, шунингдек, намойишчиларни 4 июл куни кўчаларга чиқишга ва Болгария парламентига кириш йўлини ёпиб қўйишга чақирди. Шу куни у ерга ЕИ делегацияси ташриф буюриши керак.
Болгария Европа Иттифоқига 2007 йилда аъзо бўлган. Европа Марказий банки зарур талабларга жавоб бермагани учун мамлакатни евро зонасига киритмаган. 2024 йилда Болгария парламенти валютани алмаштириш бўйича ўтиш даврига оид қонунни қабул қилди. Жараённинг якунланиш муддати номаълум. Намойишлар фонида президент Румен Радаев болгар левидан воз кечиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди, аммо парламент ушбу ташаббусни рад этиб, давлат раҳбарини ЕИ билан чуқурроқ интеграцияга халақит беришда айблади.
Мавзуга оид
08:30
Евроиттифоқ Гренландия сабаб АҚШга қарши жавоб божлари тайёрламоқда
03:55 / 18.01.2026
ЕИ Эрон устидан парвоз қилиш хавфи ҳақида огоҳлантирди
09:35 / 17.01.2026
ЕИ авиарегулятори авиакомпанияларни Эрон устида учмасликка чақирди
13:29 / 14.01.2026