Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Эрон устидан парвоз қилиш хавфи ҳақида огоҳлантирди
Европа авиация хавфсизлиги агентлигининг фикрича, мавжуд кескинлик ва АҚШ томонидан ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилиши эҳтимоли Эрон кучларини жанговар шайлик ҳолатига келтирган. Бу эса йўловчи самолётларга хавф солиши мумкин.
Европа авиация хавфсизлиги агентлиги ЕИ авиакомпанияларига Эрон ҳаво ҳудудида парвоз қилмаслик тавсия этилган бюллетенини чиқарди.
Агентлик буни фуқаролик рейслари учун юқори даражада хавф туғдирувчи "кенг кўламдаги қуроллар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларидан фойдаланиш эҳтимоли" билан изоҳлади.
Агентликнинг фикрича, мавжуд кескинлик ва АҚШ томонидан ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилиши эҳтимоли Эрон кучларини жанговар шайлик ҳолатига келтирган. Бу эса йўловчи самолётларга хавф солиши мумкин.
Шу сабабли агентлик Европа авиакомпанияларига Эрон ҳаво ҳудудида парвоз қилишни тақиқлади ҳамда унга қўшни мамлакатлар, хусусан, АҚШ ҳарбий базалари жойлашган давлатларга паровзларни режалаштиришда эҳтиёткор бўлишни тавсия қилди.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп уни Эронга ҳужум қилишдан ҳеч ким қайтаролмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
08:53 / 23.06.2026