Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“ZAMON TEXTILE” – андижонлик 24 ёшли тадбиркорнинг бақувват экспортчи корхонаси ҳақида
Бундан 6 йил олдин 2016 йили 6 нафар ишчи билан иш бошлаган Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги “Oliy Standart tex” корхонаси ишчилар сони то 150 нафарга етгунга қадар фаолиятини хонадонда давом эттирган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорларга қаратган эътиборлари натижасида корхонага бўш турган бино ноль қийматида берилди. Қулайликлар жамиятнинг фаолиятини янада кенгайтириб юборди.
Аввалига қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонга экспорт қилган бўлса, айни пайтда “Zamon textile” бренди остидаги маҳсулотлар Россия, Белоруссия, Украина давлатларига экспорт қилинмоқда.




Корхона бугун ўзининг замонавий кўринишдаги маъмурий ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган бинолар мажмуасига эга. Мижозлар учун маҳсулотлар кўргазмаси ва шартномалар учун муҳташам зал бунёд этилган. Ишчи-ходимлар эса кенг ва ёруғ цехларда иш олиб боришади.
“Zamon textile” маҳсулотлари юз фоиз чет элга экспорт қилинади. Йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ доллари. Корхонада минг нафардан зиёд ишчи-ходимлар иш олиб бормоқда.
Биз “Zamon textile”нинг эндигина 23 ёшга кирган шижоатли раҳбари Муслимбек Абдувосипов билан суҳбатлашдик.

“Корхонамизда 200дан зиёд турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Корхона айни пайтда ўз олдига катта мақсадларни қўйган. Биз “Қишлоққурилишбанк” билан ҳамкорликда 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги янги лойиҳа – йигирув фабрикасини ишга туширмоқчимиз. Бунинг натижасида имкониятларимиз янада кенгайиб, 1200та янги иш ўрни яратилади. Режамиз экспорт қувватини уч баробарга кўтариш. Энг аввало, иш унуми ходимларга яратилган шароитга боғлиқ бўлади. Ишчиларнинг келиб-кетиши корхона ҳисобидан амалга оширилади. Шунингдек, 12та янги автобуслар хизматда. Ишчилар учун дам олиш хоналари мавжуд. 2 маҳал иссиқ овқат ҳам корхона ҳисобидан. Ходимлар иш вақтидан сўнг шуғулланишлари учун спорт майдончаси ва машғулотлар залини битказиш арафасидамиз.






Вилоятимиз ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мунтазам равишда жамиятимизга келиб, фаолиятимизни кенгайтириш, муаммоларимизга ечим топишда ўз ёрдамини аямайди.
Ёш бўлсам-да, меҳнатларим самарасини кўряпман, десам муболаға бўлмайди. Президентимиз томонидан “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланганим менинг кучимга куч қўшди. Ўтган йили “Ташаббус - 2021” танлови йўналишларидан бирида ғолиб бўлдик.

Биласиз, Хўжаобод туманида 500дан зиёд текстил корхоналари фаолият юритади. Бу ўзига хос рақобат деганидир. Рақобат сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришдан ташқари, ишчи-ходимларга яхши маош тўлаб, шароит яратиш ўртасида ҳам кетади. Президентимиз таъкидлаганидек, рақобат кучайиб, маҳсулот ишлаб чиқариш кўпаймоқда.






Корхона ва менинг олдимга қўйган мақсадим – аҳолини барча шароитларга эга, чин кўнгилдан ишлаш мумкин бўлган ва маоши юқори даражадаги иш жойи билан таъминлаш. Ана шунда фуқароларда ўз юртини ҳурмат қилиш ва севиш туйғулари юксалади”, - дейди Муслимбек Абдувосипов.
Корхона цехларида ишчилар билан учрашганимизда уларнинг ўз фаолияти ва олаётган маошларидан мамнун эканликларини билдик. Ривожланиш йўлидан кетаётган “Zamon textile”га муваффақиятлар тилаб қоламиз
Элмурод Эрматов ва Азизбек Исмоилов тайёрлади. Ⓣ
Мавзуга оид
23:01 / 24.12.2025
ОЧЛ-2. «Андижон» бирор марта ғалаба қозонмади ва гуруҳда қолиб кетди
12:21 / 22.12.2025
Андижонда бозор растаси қулади (видео)
22:08 / 13.12.2025
Андижон ва Самарқандда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
08:25 / 11.12.2025