Жамият | 13:17 / 20.10.2024
17005
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги ЙТҲда Nexia иккига бўлиниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

Nexia’да бўлган йўловчилар тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ

Қашқадарё вилояти Нишон туманида Nexia машинаси Gentra билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 14 октябр куни соат 18:20 ларда содир бўлган.

4Р-89 «Қарши-Нишон-Таллимаржон-ГРЭС» автомобил йўлининг Нишон туманидан ўтувчи қисмида ҳаракатланаётган Nexia машинаси ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Gentra’нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.

Оқибатда Nexia ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Машинада бўлган йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Nexia машинаси иккига бўлиниб кетгани ва унинг орқа қисми бутунлай парчаланиб кетганини кўриш мумкин. 

Тайёрлаган:  Ғайрат Йўлдошев

Мавзуга оид