Қўқонда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди
Ҳодиса оқибатида уй эгаси шифохонага ётқизилган. Унинг турмуш ўртоғи ва 3 нафар вояга етмаган фарзанди вафот этган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Фото: Kun.uz
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ис газидан заҳарланиш ҳолати кузатилди. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар бор. Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолатни Kun.uz’га тасдиқлади ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлигини билдирди.
Ҳодиса 2 апрел куни тонгда, соат 6:35 ларда Қўқон шаҳрининг Қаймоқли гузар маҳалласида содир бўлган. Маҳалла раиси Сирожиддин Мингбоевнинг Kun.uz’га маълум қилишича, эр-хотин ва уларнинг 3 фарзанди бир хонада ухлаган.
Ҳодиса оқибатида уй эгаси, 1991 йилда туғилган О.А. шаҳар шифохонасига ётқизилган. Унинг 1992 йилда туғилган турмуш ўртоғи М.А., 7 ва 1 ёшли ўғиллари ҳамда 6 ёшли қизи вафот этган.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.
Аввалроқ Қарши шаҳридаги хонадонда эркак ва унинг уч фарзанди вафот этганди. Суд-тиббиёт экспертизаси марҳумларнинг ўлими “ис газидан ўткир заҳарланишдан” келиб чиққанини кўрсатган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп билан музокаралар бошланганидан кейин россиялик миллиардерлар 15 млрд долларга бойиди
Жаҳон | 22:09
-
Исроил олов ичида
Жаҳон | 21:34
-
Трампнинг юқори тарифлари. Бу Хитойдаги ишлаб чиқаришга сезиларли зарба бера бошлади
Иқтисодиёт | 21:18
-
Трамп маъмурияти илк бор Киевга қурол сотишни маъқуллади
Жаҳон | 21:16
Мавзуга оид

12:43 / 24.04.2025
Россия фуқароларининг Ўзбекистондаги меҳмонхонада заҳарланиши бўйича тергов якунланди

10:36 / 15.03.2025
Қўқонда тез тиббий ёрдам машинасида кўчат ташиган ҳайдовчи ишдан олинди

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

19:50 / 02.03.2025