Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: Россияда ҳаммаси яхши бўлади
Фото: РИА Новости
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Россияда миллионлаб истеъдодли ва меҳнатсевар инсонлар туфайли ҳаммаси яхши бўлади. У бу ҳақда Кремлда 2017 йилда турли соҳаларда эришилган муваффақиятлар учун давлат мукофотларини топшириш маросимида айтиб ўтди.
«Бугун байрам, Россия куни, ҳамда ҳар биримиз, албатта, мамлакатимиз келажаги, Россия келажаги ҳақида ўйламоқдамиз. Бу келажак, олдиндаги ишлар пойдевори эса, албатта, бугун истеъдодли, ажойиб, меҳнатсевар одамлар томонидан яратилмоқда», - дея таъкидлаб ўтган у.
Путиннинг қайд этишича, Россияда бундай инсонлар «минглаб, миллионлабдир».
«Бугун бу ерда жамланган «меъморларни» кўриб, келажагимиз ишончли қўлларда эканини билмоқдамиз. Ҳаммаси яхши бўлади!» - дея хулоса қилган Россия раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Австрия канцлерига илтимос билан чиққани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:55
Паралимпиада: Италия — россияликлар ва беларусларни киритишга қарши
09:20
Трамп Қрим сабабли Россияга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди
22:26 / 19.02.2026
Россияда ишлаётган мигрантлар учун қўшимча тўловлар жорий этилиши мумкин
20:31 / 19.02.2026