Жамият | 08:53 / 06.03.2026
15490
1 дақиқада ўқилади

8 март муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Хотин-қизлар куни муносабати билан 8 март байрами атрофидаги дам олиш кунлари тартиби маълум бўлди. Унга кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 3 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида меҳнат қиладиганлар эса 2 кун дам олади.

Хотин-қизлар куни муносабати билан қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

  • 7 март, шанба — 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса иш куни;
  • 8 март, якшанба — Хотин-қизлар куни муносабати билан барча учун байрам дам олиш куни;
  • 9 март, душанба — ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келгани сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган қўшимча дам олиш куни.

Шу тариқа, 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар 7–9 март кунлари кетма-кет 3 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар эса 8–9 март кунлари 2 кун дам олади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид