Жиззахдаги оилавий боғчада қаровсиз қолган бола ариққа тушиб кетиб, вафот этди
У қаровсиз қолиб, кўчага чиқиб кетгани айтилмоқда.

Фото: Kun.uz
15 феврал куни Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги маҳаллаларнинг бирида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси назоратсиз қолиши оқибатида кўчага чиқиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Агентлик «Газета.uz» сўровига жавобан аниқлик киритишича, ўша куни тарбиячилар болаларни қаровсиз қолдиргани ортидан кўчага 2–3 нафар бола чиқиб кетган. Улардан бири кўчадаги ариққа тушиб кетган ва вафот этган.
«Ҳозирда мазкур оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини тугатиш юзасидан акт қилинмоқда», дейди агентлик матбуот хизмати раҳбари Мовлуда Асқархўжаева.
Жиззах вилояти прокуратураси ҳам воқеа бўйича муносабат билдирди, унга кўра, ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
«Вафот этган бола боғчага ноқонуний тартибда қатнаган»
Мактабгача таълим агентлигининг қайд этишича, мазкур оилавий мактабгача таълим ташкилоти 2020 йил 3 декабрда ташкил топган. 2023 йил апрел ойигача 25 нафар болани қабул қиладиган қувватда фаолият олиб борган. МТТ билан апрель ойида янги тузилган битимда эса қувват 18 ўрин деб белгиланган.
Таълимни бошқариш ахборот тизими — «Болалар боғчаси»га кўра, 15 феврал ҳолатига болалар сони 18 нафарни ташкил этиши кўрсатилган. Аммо вафот этган бола Б.П. ташкилотга қатновчи болалар рўйхатига киритилмаган, яъни ноқонуний тартибда қатнаган.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистоннинг Сан-Маринодаги биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 13:10
-
ҲАМАСга яна таҳдид қилган Исроил, Ар-Риёддаги музокаралар якуни ва еттинчи муддатига киришган Лукашенко — кун дайжести
Жаҳон | 13:05
-
Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди
Ўзбекистон | 12:36
-
БМТ идораси Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотлари экспортида кўмаклашади
Иқтисодиёт | 12:27
Мавзуга оид

09:40 / 20.03.2025
Жиззахда юк машинаси ва микроавтобус тўқнашди. Қурбонлар бор

15:47 / 04.03.2025
Тошкент вилоятидаги боғча ходими болаларни гимнастика таёқчаси билан урди

17:43 / 27.02.2025
Жиззах вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

18:32 / 30.01.2025